http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/09/03/newsbrief-01

Қирғизистон хавфсизлик идоралари ходимлари террорни молиялаштиришга қарши кураш бўйича тренингда қатнашдилар

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Шанба (31 август) куни Иссиқкўлда Қирғизистоннинг терроризмни молиялаштиришга қарши кураш салоҳиятини кучайтиришга қаратилган беш кунлик ЕҲХТ семинари якунланди. Бу ҳақда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўз сайтида маълум қилди.

Ўқув машғулотларида Қирғизистон ички ишлар вазирлиги (ИИВ), Бош прокуратура, Молиявий разведка бўлинмаси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (ГКНБ) йигирма нафар мутахассиси қатнашди.

Машғулотлар турли муайян мамлакатлар ва минтақалар учун мўлжалланган сценарийларга асосланган бўлиб, терроризмнинг молиявий манбаларига қарши курашда идоралараро ҳамкорликни яхшилашга қаратилди.

Амалий машғулотлар давомида иштирокчилар турли молиявий суриштирув ва таҳлил усулларидан фойдаланишни ўргандилар.

ЕХҲТ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (UNODC) томонидан ташкил этилган ушбу семинар Марказий Осиёда терроризмни молиялаштиришга қарши кураш йўлидаги миллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг қамровли дастурнинг бир қисми ҳисобланади.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha